Стокгольмда кадрлар тайёрлаш ва Ўзбекистон фуқароларини Швецияда ишга жойлаштириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган форум бўлиб ўтди

Ноябрь 13, 2026. 14:00 • 2 дақ

• 147

СТОКГОЛЬМ, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Стокгольм шаҳрида “Ўзбекистон – Швеция: кўникмалар, истеъдодлар ва меҳнат миграцияси” мавзусида форум ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур анжуман кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзбекистонлик мутахассисларни Швеция меҳнат бозорига уюшган тарзда жалб этиш масалаларига бағишланди.

Тадбир Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси кўмагида Миграция агентлиги томонидан ташкил этилди. Унда Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Хусанов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, давлат идоралари, иш берувчилар, рекрутинг компаниялари ва швед диаспораси вакиллари иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов, Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси Мартин Розен ва Швеция Миграция хизматининг Ўзбекистон бўйича лойиҳа раҳбари Габриэла Фуртадо сўзга чиқдилар.

Мартин Розен Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётини юқори баҳолаб, мамлакатни Марказий Осиёда Швециянинг истиқболли ҳамкори деб атади. Унинг сўзларига кўра, меҳнат миграцияси икки томонлама муносабатларнинг энг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.

Шунингдек ўқинг

Габриэла Фуртадо швед иш берувчилари ва рекрутинг агентликларини Ўзбекистон билан алоқаларни янада фаоллаштиришга чақириб, мамлакатда легал ва уюшган меҳнат миграциясини ривожлантириш борасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳияти, европалик иш берувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда мутахассисларни танлаб олиш механизмлари ҳамда миграция сиёсатидаги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Азимжон Хусанов миллий касбий таълим тизими ҳамда швед иш берувчилари ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари, жумладан, мутахассисларни қўшма дастурлар асосида тайёрлаш ва малакаларни Швеция стандартларига мослаштириш хусусида сўз юритди.

Форумда, шунингдек, Швеция корхоналари конфедерацияси (Svenskt Näringsliv), Фермерлар федерацияси (LRF), “яшил” иш берувчилар бирлашмаси (Gröna arbetsgivare), “IKEM” ташкилоти, Швециянинг Евроосиё бўйича савдо палатаси, “OnePartnerGroup” ва “Incluso” рекрутинг компаниялари, шунингдек, Норвегиянинг “QM Software” ташкилоти вакиллари қатнашдилар. Улар иқтисодиётнинг турли тармоқларига ўзбекистонлик ходимларни жалб этишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Мулоқот чоғида Швециянинг шимолий ҳудудлари, жумладан, саамлар истиқомат қиладиган ва кадрлар етишмовчилиги кузатилаётган ҳудудлар вакиллари томонидан ҳам алоҳида қизиқиш билдирилди. Хусусан, тиббиёт соҳасидаги мутахассисларга эҳтиёж мавжудлиги ҳисобга олиниб, ўзбекистонлик ҳамшираларни тайёрлаш дастурида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш