Logo

Ўзбекистон делегацияси Татаристон Республикасидаги "Алабуга" махсус иқтисодий зонаси раҳбарияти ва ушбу ҳудудда ишлаётган ватандошлар билан учрашди

Июль 16, 2025. 20:16 • 43 сония

94
Ўзбекистон делегацияси Татаристон Республикасидаги "Алабуга" махсус иқтисодий зонаси раҳбарияти ва ушбу ҳудудда ишлаётган ватандошлар билан учрашди

ТОШКЕНТ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегацияси кеча Татаристон Республикасидаги "Алабуга" махсус иқтисодий зонасига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон фуқаролари учун қонуний меҳнат фаолияти, хавфсиз ва қулай меҳнат ҳамда яшаш шароитларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Корхона раҳбарияти ўзбекистонлик мутахассисларнинг салмоқли ҳиссасини қайд этиб, келгусида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Ҳудудда яшаб меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Миграция қонунчилигига риоя этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланиб, кундалик ва бошқа муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида корхона раҳбарияти билан қўшимча муҳокамалар ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили томонидан ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни қўллаб-қувватлашга қаратилган маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш