Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олинди
Сентябрь 20, 2025. 13:05 • 31 сония
• 51
ОЛМАОТА, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Олмаота шаҳридаги "RAMS Qazaqstan" қурилиш компаниясида вақтинча ишлаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ватандошларга Ўзбекистонда меҳнат миграцияси соҳасида тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва яратилган шарт-шароитлар, хориждан ўз Ватанига қайтган ватандошлар бандлигини таъминлаш бўйича дастурлар тўғрисида сўзлаб берилди. Шунингдек, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларига давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Қозоғистоннинг миграция қонунчилигига қатъий риоя қилиш, ноқонуний ташкилотлар ва тадбирларга иштирок этмаслик юзасидан тегишли тавсиялар билдирилди.
Мулоқот чоғида юртдошларимизнинг консуллик-ҳуқуқий соҳага оид саволларига батафсил жавоб берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди