Ўзбекистон дипломатлари Чувашияда ватандошлар билан учрашув ўтказди
Сентябрь 15, 2026. 18:00 • 57 сония
• 63
ЧЕБОКСАРИ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Миграция агентлиги вакиллари билан биргаликда “Чебоксар трактор заводи”да вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган мамлакатимиз фуқаролари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат давомида ватандошларга Россия қонунчилиги талабларига ва шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш, шунингдек, ноқонуний фаолиятга жалб қилиниш ҳолатларини олдини олиш мақсадида огоҳ бўлиш зарурлиги тушунтирилди. Мулоқотда ҳуқуқий ҳимоя, шунингдек, янада хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларига эга бўлган Россиянинг бошқа ҳудудларида ишга жойлашишда кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув иштирокчиларига ватанга қайтгандан сўнг мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ва кейинги бандлик имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида улар билан ўзаро ҳамкорлик тизимли асосда давом эттирилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси