Олмаотада оғир жароҳат олган ватандошимизнинг юртга қайтишига ёрдам берилди

Сентябрь 12, 2026. 17:00 • 2 дақ

47
Олмаотада оғир жароҳат олган ватандошимизнинг юртга қайтишига ёрдам берилди

ОЛМАОТА, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида меҳнат фаолияти давомида оғир тан жароҳати олган ватандошимизнинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтиши таъминланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон фуқароси Д.А. турмуш ўртоғи Х.М.ни ватанга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб Бош консулхонага мурожаат қилди.

Ўрганишлар давомида Х.М. Олмаота шаҳридаги қурилиш объектларининг бирида эҳтиётсизлик оқибатида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олгани ҳамда 2026 йил 15 августдан буён маҳаллий тиббиёт муассасасида даволанаётгани аниқланди.

Шунингдек ўқинг

Фуқаронинг соғлиғи ва тиббий ҳолати инобатга олиниб, Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги томонидан уни мамлакатга қайтариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Саъй-ҳаракатлар натижасида, Х.М. ва унинг турмуш ўртоғи “Қоплонбек–Навоий” чегара назорат пости орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилди.

Чегара постида ватандошимизни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази томонидан ажратилган махсус тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳамда малакали шифокорлар бригадаси кутиб олди ва у хавфсиз тарзда белгиланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш