Logo

Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида бўлиб турган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Октябрь 20, 2025. 13:00 • 30 сония

44
Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида бўлиб турган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

ҚИЗИЛЎРДА, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Олмаотадаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида 20 га яқин Ўзбекистон фуқаросига консуллик хизматлари кўрсатилди. Жумладан, ҳамюртларимизнинг хорижга чиқиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш каби мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ватандошлар билан кечган мулоқот чоғида Қозоғистон қонунчилигига риоя қилиш зарурлиги, шунингдек, агарда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилишлари тартиблари тушунтирилди.  

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш