Озарбайжонда мушкул аҳволга тушиб қолган ватандошимизга ёрдам кўрсатилди
Декабрь 29, 2024. 12:59 • 40 сония
• 231
БОКУ, 29 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Озарбайжонда мушкул аҳволга тушиб қолган ватандошимизга ёрдам кўрсатдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳамюртимиз X.Ю. Ўзбекистонга қайтиш учун кўмак сўраб мамлакатимиз элчихонасига мурожаат қилди.
Мурожаатда қайд этилишича, Х.Ю. Озарбайжон фуқароси таклифи билан шу йил 30 ноябрь куни Бокуга учиб борган. Келишувга кўра, эски таниш ҳамюртимизни Минскка ишга юбориши керак эди. Бироқ, Минск шаҳрига учаётган вақтда Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропорти чегарачилари ватандошимизни Россияда депортация қилинганлиги сабабли ортга қайтаради. Ушбу сабаб туфайли Х.Ю. бир неча кун Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда қолган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, юртдошимизга "Azerbaijan Airlines"нинг Боку-Тошкент йўналиши бўйича авиарейсига чипта сотиб олиб берилди, шунингдек, озиқ-овқат ва турар жой харажатлари қопланди.
Ҳамюртимиз 25 декабрь куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси