Чехияда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Ноябрь 19, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 128
Чехияда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

ПРАГА, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Чехияда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум бўлишича, ҳамюртимиз З.Ҳ. 2022 йилда ишлаш мақсадида Польшага бориб, вақтинчалик яшаш рухсатномасини расмийлаштирган. Бироқ доимий иш топа олмагани сабабли 2024 йилда Чехияга йўл олган.

У Чехияда турли кунлик ишлар, жумладан, фаррошлик билан шуғулланган. Аммо ҳуқуқий мақомини расмийлаштира олмагани ва даромади етарли бўлмагани сабабли оғир моддий аҳволга тушиб қолган.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистонга қайтиш учун етарли маблағи бўлмагани сабабли юртдошимиз элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилган.

Элчихона томонидан ўз вақтида кўрсатилган амалий ёрдам натижасида ватандошимиз 17 ноябрь куни Прага–Истанбул–Самарқанд йўналиши орқали Ўзбекистонга қайтиб келди.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг Ватанга қайтишига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини изчил давом эттирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш