Logo

Ливияда вақтинча ишлаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

Сентябрь 22, 2025. 14:45 • 27 сония

42
Ливияда вақтинча ишлаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

КОҲИРА, 25 сентябрь. /"ДунёАА/. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси дипломатлари Ливияда вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз билан онлайн учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ливияда қурилиш соҳасида ишлаётган 100 дан ортиқ ҳамюртларимиз қатнашди.


Ўзбекистон дипломатлари ватандошларга мезбон мамлакатнинг миграцияга оид қонунларига риоя қилиш муҳимлигини таъкидладилар. Зарур ҳолларда элчихонага мурожаат қилиш тартиби, тезкор ҳуқуқий маслаҳат олиш ва моддий ёрдам олиш механизмлари ҳақида айтиб ўтилди.


Иш берувчи "Beoblocks Beogard" компанияси раҳбарияти билан кечган суҳбатда ватандошларимизнинг Ливияда қонуний бўлишини таъминлаш ва уларга муносиб шароитларни яратиш хусусида фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш