Нидерландиянинг Утрехт шаҳридаги юртдошларимиз учун навбатдаги сайёр консуллик қабули ташкил этилди
Июнь 14, 2025. 07:20 • 55 сония
• 62
УТРЕХТ, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида доимий ва вақтинча яшаётган юртдошларимиз учун навбатдаги сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирнинг асосий мақсади Утрехт шаҳрида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, мавжуд мурожаатларни жойида ҳал этишдан иборат бўлди.
Унга 30 нафар Ўзбекистон фуқароси келди. Қабул давомида юртдошларимизга бир қатор долзарб масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, ҳамюртларимизнинг вақтинча ва доимий консуллик ҳисобига қўйиш, ҳужжатларни сўраб олиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ва бошқа консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатлари жойида кўриб чиқилди ва ҳал этилди.
Қабулга келганларнинг меҳнат миграцияси жараёнларида учраётган муаммолар, Ўзбекистонда амалга оширилаётган миграция сиёсати, иш жойларида иш ҳақи миқдорини ошириш бўйича ва меҳнат фаолияти жараёнида фуқароларнинг суғурталанишига оид саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Тадбир якунида, бундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш ҳамда дипломатик ваколатхона ташаббуси билан миллий байрамлар муносабати билан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирларни Нидерландия ҳудудида биргаликда ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, жорий июнь ойи охирига қадар Нидерландиянинг бошқа шаҳарларида ҳам сайёр консуллик қабуллари ташкил этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди