Logo

Дипломатлар кўмагида Новосибирскда қийин аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди

Май 07, 2026. 11:55 • 58 сония

132
Дипломатлар кўмагида Новосибирскда қийин аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди

НОВОСИБИРСК, 7 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси Россиянинг Новосибирск вилояти ҳудудида қийин аҳволда қолган юртдошларимизни ватанга қайтариш бўйича навбатдаги амалий чора-тадбирларни амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қишлоқ хўжалиги ерларида хусусий шахс қўлида ишлаётган ўн нафар ҳамюртимизнинг барча ҳужжатлари ва пул маблағлари ўғирлаб кетилган. Натижада улар барча зарур ёрдамни олиш учун Ўзбекистон Бош консуллиги ва Миграция агентлигининг Новосибирскдаги ваколатхонасига мурожаат қилишга мажбур бўлишди.

Шунингдек ўқинг

Бош консулхона дипломатларининг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқароларимизга Ватанга қайтиш сертификатлари топширилди, улар билан зарур профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ўз навбатида, Миграция агентлигининг Новосибирскдаги ваколатхонаси олти нафар жабрланувчи учун энг яқин рейс билан Ўзбекистонга учиш учун авиачипталар сотиб олишда барча зарур ёрдамни кўрсатди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш