Россиянинг Ленинград вилоятида вақтинча ишлаётган ватандошларимиз учун яратилган шароитлар ўрганилди
Июль 29, 2025. 09:26 • 44 сония
• 54
КИНГИСЕПП, 29 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Ленинград вилояти, Кингисепп туманидаги "Rencons Heavy Industries" компаниясида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ленинград вилоятидаги энг йирик корхоналардан бири бўлган ушбу ташкилотда 6000 нафарга яқин юртдошимизнинг вақтинча бандлиги таъминланган.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини ташкил этиш, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон Президентнинг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти алоҳида урғуланди.
Шунингдек, иштирокчиларга консуллик хизматлари тўғрисида маълумот берилди. Россия ҳудудида қонуний ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш зарурати ва тартиблари тушунтирилди.
Мулоқот якунида ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан атрофлича жавоб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди