Россиянинг Новосибирск шаҳрида вақтинча ишлаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди
Июнь 18, 2025. 11:51 • 41 сония
• 110
НОВОСИБИРСК, 18 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари мазкур ҳудуддаги "Осиё-Сибир" улгуржи тарқатиш марказида ишлаётган юртдошларимиз билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида меҳнат мигрантларига юртимизда барча соҳаларда кечаётган янгиланишлар, аҳоли, хусусан ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган муҳим дастурлар, хорижда ишлаётган ҳамюртларимизга муносиб шароитларни яратиб бериш, уларнинг ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш ва бошқалар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Дипломатлар Ўзбекистон Президентнинг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, иштирокчиларга консуллик хизматлари тўғрисида маълумот берилди. Россия ҳудудида қонуний ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш зарурати ва тартиблари тушунтирилди.
Тадбир якунда ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан атрофлича жавоб олдилар.
"Осиё-Сибир" улгуржи тарқатиш маркази раҳбарияти билан бўлган мулоқот чоғида ишчилар, ҳайдовчилар ва сотувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, яшаш ва меҳнат шароитларини янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди