Logo

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида мушкул аҳволда қолган беш нафар юртдошимиз Ватанга олиб келинди

Август 30, 2025. 16:04 • 32 сония

91
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида мушкул аҳволда қолган беш нафар юртдошимиз Ватанга олиб келинди

ОҚТОВ, 30 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхона кўмагида Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида мушкул вазиятга тушиб қолган беш нафар ҳамюртимизнинг Ватанга қайтиши таъминланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августга қадар эълон қилинган "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида амалга оширилди.


Ўзбекистон расмий вакиллари ҳамюртимизнинг Ватанга қайтиши учун авиачипта харид қилиб беришди. 5 нафар ватандошимиз 29 август куни "Оқтов-Нукус" йўналиши бўйича самолёт орқали юртимизга кузатиб қўйилди.


Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Бош консулхонаси Оқтовда бўлиб турган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш