"Ватанга қайтариш" хайрия акцияси: Латвияда мушкул аҳволда қолган ватандошимиз оиласи бағрига соғ-саломат қайтди
Август 12, 2025. 14:42 • 37 сония
• 76
РИГА, 12 август. /"Дунё" АА/. Латвияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистон элчихонаси кўмагида оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Хусусан, Рига шаҳрига пул топиш мақсадида келган К.Ф. соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келади ва ишсиз қолади. Шу муносабат билан у элчихонага Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Дипломатлар Латвия Миграция хизмати ходимлари билан музокаралар ўтказди ва ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатди. Элчихона ва Халқаро миграция ташкилотининг Ригадаги ваколатхонаси кўмагида ҳамюртимиз вақтинча турар жой билан таъминланди. Шунингдек, унинг Ватанга қайтиши учун авиачипта сотиб олиб берилди.
Ватандошимиз 8 август куни Ригадан Ўзбекистонга "Uzbekistan Airways" авиарейсида кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди