Меҳнат миграцияси соҳасидаги Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди
Июнь 28, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 102
ФРАНКФУРТ-МАЙН, 28 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Миграция агентлиги ва Германиянинг “Güven Ambulatory Care Service GmbH” компанияси вакиллари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида Германия томонига Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солишнинг амалдаги тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар уюшган меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш, “Ҳамширалик иши” йўналиши бўйича ўрта махсус тиббий маълумотга эга мутахассисларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, тиббиёт кадрларини тайёрлаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида амалий ҳамкорликни давом эттириш, соҳа мутахассислари иштирокида кейинги маслаҳатлашувларни ўтказиш, тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда компания вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси