Новосибирскда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказилди
Сентябрь 05, 2026. 17:00 • 2 дақ
• 83НОВОСИБИРСК, 5 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Миграция агентлиги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Новосибирскдаги “Сибирская зелень” МЧЖ ва “ИП Г.Григорян” корхоналарида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида шахсий ва ишлаб чиқариш хавфсизлигининг барча чораларига риоя қилиш бўйича тавсиялар берилди, фуқароларимиз томонидан бўлиб турган мамлакат қонунлари ва қоидаларига, жумладан, миграция тартибларига риоя этиш муҳимлиги таъкидланди.
Иш берувчилар томонидан ватандошларимизга иш ҳақини ўз вақтида тўлаш қоидаларига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратилди. Агар асоссиз сабабларга кўра иш ҳақи ушлаб қолинса ёки кечиктирилса, шунингдек, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда, масалани тезкор ҳал қилиш учун Миграция агентлигининг Новосибирскдаги ваколатхонасига зудлик билан мурожаат қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Учрашувда Бош консулхона ватандошларимизга зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда бундан буён ҳам ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр экани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

