Ростов-Донда 500 нафарга яқин ватандошга консуллик ёрдами кўрсатилди
Сентябрь 03, 2026. 17:30 • 53 сония
• 56ТОШКЕНТ, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан сайёр учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Делегация аъзолари ўзбекистонликлар меҳнат қилаётган “ССК”, “Ростовская легенда” ва “Химпек” компанияларида бўлди. Асосий эътибор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ватандошларни консуллик рўйхатига олиш ҳамда уларнинг Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консулхонаси билан бевосита алоқасини йўлга қўйишга қаратилди.
Шу билан бирга, жойларда фуқароларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари ҳамда улар кўтарган масала ва эҳтиёжлар ўрганилди.
Ватандошларга уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тартиби, Россия қонунчилиги талаблари, шахсий хавфсизлик чоралари ва фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби тушунтирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


