Ўзбекистон делегацияси Воронежда ватандошлар билан учрашди

Сентябрь 02, 2026. 11:33 • 2 дақ

150
Ўзбекистон делегацияси Воронежда ватандошлар билан учрашди
Ўзбекистон делегацияси Воронежда ватандошлар билан учрашди

ВОРОНЕЖ, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси делегацияси Воронеж шаҳрига ташриф буюриб, минтақадаги иш берувчилар ва ватандошлар билан учрашди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Ушбу хизмат сафари ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилди.

Минтақадаги “Ватан” ўзбек диаспораси раҳбари Усмонали Каримбердиев билан бўлиб ўтган учрашувда фуқароларни консуллик-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларига тезкорлик билан эътибор қаратиш ва ватандошлар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Делегация вакиллари Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилаётган “Развитие” қурилиш компанияси ва “Проспект” МЧЖда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувлар Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида бўлиб ўтгани боис, юртдошларга мамлакатимизнинг қутлуғ шодиёнаси муносабати билан самимий табрик ва энг эзгу тилаклар изҳор этилди.

Мулоқотлар давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, зарур амалий ёрдам кўрсатилди. Айрим масалалар назоратга олинди.

Бундан ташқари, ҳамюртларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари ўрганилиб, Россия қонунчилиги, мамлакатда бўлиш қоидалари ва жамоат тартибига риоя қилиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми хавфи юзага келганда қандай ҳаракатланиш тартиби алоҳида тушунтирилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш