Россиянинг Омск шаҳридаги ватандошлар учун консуллик қабули ташкил этилди
Август 04, 2025. 16:15 • 45 сония
• 79
ОМСК, 6 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Омск шаҳридаги "Фрутсити" Ўзбекистон улгуржи тарқатиш маркази ишлаётган фуқароларимиз учун сайёр консуллик қабули ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга Ватанга қайтиши учун гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилди ва янги фуқаролик паспортларини расмийлаштириш бўйича аризалар қабул қилинди.
Бош консул қабулга келган юртдошларимизга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берди. Шунингдек, юк машиналари ҳайдовчилари ва улгуржи мева-сабзавот маҳсулотлари сотувчиларига қабул қилувчи давлатнинг миграция бўйича қонунчилигига риоя қилиш шартлиги таъкидланди.
Ушбу улгуржи тарқатиш марказига ҳар куни мамлакатимиздан 300 дан ортиқ юк автомашиналарида мева-сабзавотлар олиб келинади. Ҳозирги кунда Омск шаҳридаги дўконлар ва савдо марказлари пештахталаридаги мева-сабзавотларнинг қарийб 80 фоизи Ўзбекистондан олиб келинмоқда.
Омскдаги "Фрутсити" улгуржи-чакана савдо маркази Ўзбекистоннинг Ғарбий Сибирдаги ягона ва энг йирик бренди ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди