Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 14, 2024. 15:40 • 49 сония
• 166
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Санкт-Петербург шаҳридаги "АКМЭ" рекрутинг компаниялар гуруҳи раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқароларини қонуний иш билан таъминлашнинг долзарб масалалари, хусусан, Россия компанияларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи, ишчиларни рўйхатга олиш, уй-жой билан таъминлаш, иш ҳақи даражаси ва бошқалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, компания раҳбариятига Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мамлакатимиз фуқароларини ташкилий равишда жалб этиш бўйича кўрилаётган вазифалар ҳақида маълумот берилди.
"АКМЭ" рекрутинг компаниялар гуруҳи директори Степан Калашниковнинг айтишича, бугунги кунда корхонада 300 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.
Ўзбекистон фуқароларини қўшимча тарзда ишга жалб этиш учун яна 100 та бўш ўрин мавжудлиги маълум қилинди. Шунингдек, ишга қабул қилиш агентлиги раҳбари "Азон" каби йирик лойиҳаларда малакали ишчиларга эҳтиёж борлигини ва ўзаро ҳамкорлик муваффақиятли амалга оширилса, келажакда бир неча минг киши иш билан таъминланиши мумкинлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди