Logo

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Сентябрь 22, 2025. 09:21 • 39 сония

45
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

ТАРАЗ, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида йигирмага яқин Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан, хорижга чиқиш учун биометрик паспорти расмийлаштириш масаласида 8 нафар, Ўзбекистондан ҳужжатларни талаб қилиш масаласида 2 нафар, фуқароликдан чиқиш, фуқароликка мансуб ёки мансуб эмаслигини аниқлаш масаласида 10 нафар ҳамюртимизга тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатилди.

Қабулга келган ватандошлар кўрсатилган консуллик-хизматларини юқори баҳолаш баробарида, бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш таклифини билдиришди.

Бош консулхона ходимлари, шунингдек, Тараз шаҳрида вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз билан мулоқот қилдилар. Учрашув чоғида Қозоғистон қонунчилиги талабларини инкор этмаслик, ҳақ-ҳуқуқлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш