Logo

Ўзбекистон фуқаролари диққатига: 2025 йил 30 июндан бошлаб Россияга кираётган чет эл фуқаролари учун QR-код талаб этилади

Май 19, 2025. 11:10 • 50 сония

2491
Ўзбекистон фуқаролари диққатига: 2025 йил 30 июндан бошлаб Россияга кираётган чет эл фуқаролари учун QR-код талаб этилади

ТОШКЕНТ, 19 май. /"Дунё" АА/. 2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари "Gosuslugi RuID" мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими telegram-канали маълумотига кўра, QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:

-шахсий кабинет яратиш;

- фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;

-Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак.

Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.

Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:

-Беларусь фуқаролари;

-6 ёшгача бўлган болалар;

-виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади – уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш