Ўзбекистон ва Венгрия туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилмоқда
Март 30, 2024. 14:08 • 41 сония
• 128
ТОШКЕНТ, 30 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Сайёҳлик агентлигининг Туризм дипломатияси департаменти бошлиғи Марта Фазекаш билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Венгрия томони икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, туризм соҳасидаги ўсиш суръатларини юқори баҳолади.
Марта Фазекаш, шунингдек, сўнгги олти-етти йил давомида туризм соҳасида эришилган ютуқлар ўзгаришлар учун энг муҳим рағбат бўлганини таъкидлади.
"Венгрияда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб боряпмиз. Мамлакатингизга тўрт марта бўлганман. Ҳар сафар борганимда ўзим учун янги жиҳатларни кашф этаман", деди у.
Венгрия томони туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон делегациясини қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Мулоқот якунида Ўзбекистонга ташриф буюришни хоҳловчи венгриялик сайёҳлар сонини кўпайтиришга ёрдам берадиган туризм соҳасидаги қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди