Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Декабрь 08, 2025. 12:22 • 59 сония
• 113РЕДА, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси томонидан саёҳатчи-спикер Кшиштоф Кригер билан ҳамкорликда Померания воеводлигининг Реда шаҳрида “Ўзбекистон – Ипак йўли бўйлаб” номли тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур учрашувда ушбу шаҳар маъмурияти, маҳаллий маданий-гуманитар муассасалар вакиллари, Польша амалий санъат усталари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида Кшиштоф Кригер томонидан Хоразм, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги тарихий обидалар, уларнинг жаҳон маданий меросидаги ўрни, Нукус шаҳри ва Оролбўйида амалга оширилаётган экотуризм ташаббуслари, экологик ислоҳотлар ҳамда замонавий туристик лойиҳалар ҳақида кенг қамровли маълумотларни қамраб олган тақдимот тақдим этилди.
Тадбирда ўзбек халқининг маданий анъаналари ва туризм имкониятларини ёритувчи кўргазма бурчаги ташкил этди. Меҳмонларга миллий ҳунармандлар томонидан яратилган амалий санъат намуналари, анъанавий наққошлик ва ипакчилик маҳсулотлари, ўзбек халқи урф-одатларини акс эттирувчи фотосуратлар намойиш этилди.
Иштирокчиларга Ўзбекистон тарихи, маданияти ва туризм соҳасидаги имкониятларига бағишланган ахборот материаллари –буклетлар, флаерлар ва махсус қўлланмалар тарқатилди.
Тадбир мамлакатимизнинг маданий меросини хорижда тарғиб қилиш, туристик салоҳиятини кенг намойиш қилиш ва Ўзбекистон–Польша ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилди.
Учрашув якунида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари – ош, сомса ва турли ширинликлар тортиқ этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди
Ватандошлар Будапешт марказий кўчаларида махсус акция ўтказишди




