БАА сайёҳлик компанияси Марказий Осиё бўйича минтақавий офисини Тошкент шаҳрида очишни режалаштирмоқда
Октябрь 01, 2025. 11:09 • 54 сония
• 73
ДУБАЙ, 1 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аккулов Дубай шаҳрида "Walks of Dubai" компанияси бош директори Муҳаммад Абдулмавла Муса Ҳамад билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ўзаро ташрифлар ва мазкур соҳада таҳсил олаётган талабалар учун ўқув амалиёти дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
БАА томони Ўзбекистоннинг бой маданий, тарихий ва табиий сайёҳлик салоҳиятини юксак баҳолади. Шу боис жорий йилнинг 27-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасида махсус павильон билан иштирок этиш истагини маълум қилди.
"Шунингдек, компаниямизнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий идорасини Тошкент шаҳрида очишни режалаштиряпмиз, – деди – Муҳаммад Абдулмавла Муса Ҳамад. – Амалий қадамларни бошлаш учун сафар давомида Ўзбекистоннинг йирик сайёҳлик компаниялари билан алоқа ўрнатишга тайёрмиз. Бундан ташқари, Ўзбекистонда туризм йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун Дубай шаҳрида 15 кунлик амалиёт курсларини уюштиришмиз мумкин".
Томонлар, шунингдек, БААдан Ўзбекистонга туристлар оқимини ошириш қаратилган тарғибот тадбирларини биргаликда ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш йўналишида ўқув-амалиёт дастурларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди