"Большая Азия": Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-апрель ойларида 3 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди
Июль 07, 2025. 08:56 • 57 сония
• 68
МОСКВА, 7 июль. /"Дунё" АА/. Россиянинг "Большая Азия" электрон нашрида "Ўзбекистонда сайёҳлар оқими 46 фоизга ошди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда маълум қилинганидек, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 3 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Бу рақамлар 2024 йилнинг ушбу даврига нисбатан 50 фоизга кўпдир.
Россия ОАВ, шунингдек, Ўзбекистонга жорий йилнинг биринчи тўрт ойи туристлар оқими 987,9 минг кишига ошганини маълум қилди.
"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,4 фоизга кўпдир. Бундай сезиларли динамика республиканинг сайёҳлик маскани сифатида жозибадорлиги тобора ортиб бораётганидан далолат беради", – дейилади мақолада.
Қайд этилишича, ушбу даврда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Қирғизистон (942 минг киши), Тожикистон (қарийб 794 минг киши), Қозоғистон (617 минг киши) ва Россиядан (240 мингдан ортиқ) келган.
"Большая Азия"да эълон қилинган мақола хулосасида "Ўзбекистон қадимий шаҳарлари, меъморий ёдгорликлари, миллий таомлари ва бетакрор табиати билан сайёҳларни ўзига фаол жалб қилмоқда. Тажрибали саёҳатчилар эса мамлакатга ташриф буюриш учун энг яхши пайт баҳор ва куз фасли эканлигини тавсия этадилар", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди