Хива шаҳри анъанавий "Қовун сайли" фестивалига тайёргарлик кўрмоқда
Июль 14, 2025. 16:07 • 47 сония
• 129
ХИВА, 14 июль. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 8-10 август кунлари Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" ва "Арда Хива" мажмуаларида анъанавий "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"uzbektourism.uz" портали маълумотига кўра, Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган фестиваль доирасида вилоятнинг шаҳар-туманлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павильонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона безатилади.
Шунингдек, театрлаштирилган саҳналар, қўғирчоқ театри ва миллий либослар намойиши, миллий таомлар, Хоразм нонлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, бадиий жамоалар, фольклор гуруҳларининг жонли ижро чиқишлари, маҳорат дарслари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилади.
"Қовун сайли" да фаол иштирок этганлар турли номинациялар асосида Хоразм вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Фестивалнинг асосий тадбирлари маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокидаги гала концертлар билан 8-9 август кунлари "Ичан қалъа" ва 10 август куни "Арда Хива" туризм мажмуаларида бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди