Logo

Меҳмонхона ва гастрономик хизматлар йўналишида таълим олаётган Ўзбекистон ёшлари учун Германияда амалиёт дастури ташкил этилди

Июль 03, 2025. 18:42 • 59 сония

92
Меҳмонхона ва гастрономик хизматлар йўналишида таълим олаётган Ўзбекистон ёшлари учун Германияда амалиёт дастури ташкил этилди

БЕРЛИН, 3 июль. /"Дунё" АА/. Тошкент ва Бухоро шаҳарларидаги туризм ва меҳмонхона менежменти техникумларида таҳсил олаётган бир гуруҳ ўқувчилар малака ошириш учун Германияга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистондаги Гёте институти, Олий Таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Профессионал таълим ривожлантириш институти, Фленсбург савдо-саноат палатаси ҳамда "Nordsee Kollektiv" GmbH меҳмонхоналар тармоғи кўмагида амалга оширилмоқда.


"Амалиёт ўташ учун келган ўқувчилар бир йил давомида немис тили ўрганишди. Энди улар Германия меҳмонхоналари ва ресторанларида амалиёт ўтайдилар. Ушбу дастур ўқувчилар учун катта аҳамиятга эга, улар нафақат тил билиш кўникмалари мустаҳкамлайдилар, балки меҳмонхона соҳасида касбий маҳоратларини ошириш, мамлакатдаги ишлаш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар", – деди Ўзбекистондаги Гёте институти директор ўринбосари Вальтер Сабиель.


Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 январь куни юртимиз элчихонаси кўмагида Фленсбург Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўзбекистондаги Гёте институти ўртасида аҳдлашув меморандуми имзоланган эди.


Ушбу ҳужжатга кўра, Гёте институти томонидан танлаб олинган юртимиздаги туризм ва меҳмонхона менежменти техникумларининг А2 тил сертификатига эга биринчи курс ўқувчилари Фленсбург меҳмонхона ва умумий овқатланиш муассасаларида амалиёт ўтайдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш