Logo

Мисрлик машҳур тур-блогер Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қиляпти

Июнь 02, 2025. 10:14 • 30 сония

60
Мисрлик машҳур тур-блогер Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қиляпти

ҚОҲИРА, 2 июнь. /"Дунё" АА/. Мисрлик машҳур тур-блогер Карим Абдулҳамид ижодий сафар билан Ўзбекистонда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган сафар доирасида у Тошкент, Наманган, Самарқанд каби шаҳарларда бўлиб, мамлакатимизнинг маданий мероси, тарихий обидалари, миллий анъаналари ва халқимизнинг самимий меҳмондўстлиги ҳақида туркум видеоматериаллар тайёрлади.

Мазкур видеолавҳалар мисрлик блогернинг "Instagram", "Facebook", "TikTok" ва "YouTube" платформаларида жойлаштирилди. Эътиборлиси, юртимиз сайёҳлик салоҳияти ва тарихий меросига доир контентларни салкам 9 миллион киши кўрди.

Карим Абдулҳамиднинг мамлакатимизга ташрифи нафақат Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг аудиторияга таништиришга, балки Миср ва бошқа араб мамлакатларидан юртимизга туристлар оқимини оширишга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш