Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган фестивалда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм салоҳияти намойиш қилинди
Сентябрь 19, 2024. 10:42 • 44 сония
• 101
ОЛМАОТА, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Олмаота шаҳрида анъанавий тарзда сентябрь ойининг учинчи якшанбасида нишонланадиган "Шаҳар куни" байрами доирасида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти номидаги боғда "Apple Fest 2024" фестивали ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Боғда дипломатик миссиялар хиёбони ташкил этилди. Мазкур хиёбонда мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистоннинг ўзига хос маданиятини акс эттирувчи миллий стенд ташкил этилди.
Олмаота аҳолиси ва меҳмонлари ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишиш баробарида, ўзбек ошхонаси таомлари билан танишиш, ширинликлардан татиб кўриш имконига эга бўлдилар.
Тадбирга шаҳардаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бир гуруҳ ватандош талабалар таклиф қилинди. Улар фестиваль меҳмонларига мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумот бердилар.
Фестиваль майдонида, шунингдек, "Uzbekistan Airways" компаниясининг алоҳида стенди ташкил этилди.
Ўзбекистон стенди кўплаб меҳмонларнинг эътиборини тортди ва уларнинг аксарияти юртимизга саёҳат қилиш истагини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси