Саида Мирзиёева: Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмаси жуда илиқ таассурот қолдирди
Октябрь 21, 2026. 22:00 • 57 сония
• 99ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистон пойтахтида “ОНА. Она табиат” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди, – деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Ижодкорлар санъат орқали муҳим бир ғояни акс эттиришган: табиат ҳам худди мунис оналаримиздек меҳрга, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқ. Бу туйғуни, бундай муносабатни фарзандларимиз онгига ҳам сингдириш жуда муҳим.
Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармасини ушбу ажойиб кўргазманинг очилиши билан табриклайман. Эзгу ва ибратли ташаббус учун раҳмат!”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси









