Ўзбекистоннинг Кувайтдаги маданият ва туризм элчиси Самарқанддаги "Ош фестивали"да иштирок этди
Август 11, 2025. 09:23 • 44 сония
• 49
САМАРҚАНД, 11 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги маданият ва туризм элчиси, машҳур блогер Абдулкарим ал-Ҳиндол ижодий сафар билан Самарқанд вилоятида бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Сафар давомида у Самарқанд шаҳрида ташкил этилган халқаро "Ош фестивали"да ва қатор тадбирларда иштирок этди. Абдулкарим ал-Ҳиндол дунёнинг турли мамлакатларидан келган ва маҳаллий ошпазларнинг овқат тайёрлаш жараёнлари, ўзбек ошхонаси, хусусан ўзбек паловига доир видеоконтентларни суратга олди.
Тадбирнинг асосий куни 7 тонналик ош тайёрлаш жараёни ҳақида эълон қилинган видеолавҳалар кузатувчилар томонидан катта қизиқиш билан кўрилди.
Ўзбекистон маданият ва туризм элчиси Абдулкарим ал-Ҳиндол шунингдек, Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари билан танишди. Ўзбекистон тарихи ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган видеоконтентларида эса "Самарқанд кўҳна тарих ва келажак туташган чорраҳадир. Бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари Самарқанд мисолида ўз аксини топмоқда", – дея таъкидлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди