Бруклинда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти: маданиятлар кўприги ва янги имкониятлар
Май 04, 2025. 02:44 • 2 дақ
• 80
НЬЮ-ЙОРК, 4 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида "World Network" ташкилоти томонидан Нью-Йоркнинг энг кўп миллатли ҳудудларидан бири – Бруклин шаҳрида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига оид тақдимот ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда сайёҳлик компаниялари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жамоат арбоблари ва маҳаллий аҳоли қатнашди.
Тақдимотдан кўзланган мақсад Ўзбекистонни тарих, маданият ва замонавий тараққиёт уйғунлашган Марказий Осиёдаги энг истиқболли сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида оммалаштиришдан иборат бўлди.
Иштирокчиларга қадимий шаҳарларимизга бағишланган видеороликлар намойиш этилди. Юртимиз ҳақидаги фотокўргазма ташкил этилди.
"World Network" асосчиси Муккарамхон Игамбердиева ўз чиқишида, компаниянинг асосий вазифаси мамлакатлар ўртасида маданий ва ишбилармонлик кўприкларини яратиш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш эканини таъкидлади.
Тақдимот Нью-Йорк жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Америка Қўшма Штатларининг сайёҳлик компаниялари ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди. Маданий ташкилотлар вакиллари эса тадбирга юқори даражада тайёргарлик кўрилгани ҳамда Ўзбекистоннинг қулайлик, хавфсизлик ва маданий бойликни ўзида мужассамлаштирган жой сифатидаги ўзига хос жозибадорлигини қайд этишди.
Дастурнинг маданий қисми йиғилганларнинг алоҳида эътиборни тортди. Меҳмонлар миллий ўзбек рақслари жозибасидан баҳраманд бўлдилар. Шунингдек, уларга ўзбек миллий таомлари, жумладан, палов, сомса ва турли ширинликлардан татиб кўриш имконияти тақдим этилди.
Тадбир нафақат туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишнинг самарали платформаси, балки ўзбек диаспорасининг ўз она юртини хорижда танитишга қўшган ҳиссасининг яна бир ёрқин намунаси бўлди. "World Network" томонидан ташкил этилган тақдимот, шунингдек, Ўзбекистон нафақат қадимий цивилизациялар маркази, балки бутун дунёдан сайёҳларни қабул қилишга тайёр, замонавий, меҳмондўст давлат эканлигини яна бир карра тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди