Logo

Машҳур япон актёрлари Ўзбекистон туризм инфратузилмаси билан танишди

Февраль 15, 2026. 13:06 • 2 дақ

197
Машҳур япон актёрлари Ўзбекистон туризм инфратузилмаси билан танишди

ТОКИО, 17 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси томонидан машҳур япон актёри ва телебошловчиси, Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси Кейсуке Минами ҳамда актёр Тайики Ямазакининг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида япониялик актёрлар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб, ҳудудларнинг бой тарихий-маданий мероси, диққатга сазовор жойлари ва замонавий туризм инфратузилмаси билан яқиндан танишди.

Ижодий жамоа томонидан мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, хорижлик сайёҳлар учун яратилган шароитларга бағишланган материаллар тайёрланди.

Ташриф бўйича Япониянинг “Shufu to Seikatsu Sha Co., Ltd.” нашриёти Таики Ямазакининг суратли китобини нашрдан чиқарди. Ушбу китоб актёрларнинг Ўзбекистонга ташрифига бағишланган бўлиб, унда уларнинг мамлакатимиздаги таассуротлари, маданий ва туристик жойларни зиёрат қилган лаҳзалари акс эттирилган.

Шунингдек ўқинг

Машҳур “Junon” журналида ҳам япониялик меҳмонларнинг ташрифи ҳақида икки саҳифалик мақола эълон қилинди.

Материалда сўнгги йилларда Ўзбекистонда сайёҳлар учун яратилган қулайликлар, ички транспорт инфратузилмасининг яхшилангани, замонавий меҳмонхоналар, ресторан ва истироҳат боғлари барпо этилгани ҳақида сўз боради. Қолаверса, мамлакатимизнинг тарихий обидалари, ўзбек халқининг миллий таомлари, анъаналари ва меҳмондўстлиги япон актёрларида жуда илиқ таассурот қолдиргани қайд этилган.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш