Logo

Стокгольмда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини рақамли тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Март 30, 2026. 11:06 • 2 дақ

224
Стокгольмда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини рақамли тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

СТОКГОЛЬМ, 30 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Швециянинг “Your Brand Travel” (Xbrandify) компанияси бош директори Тамер Хайри билан ишчи учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси, шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларнинг халқаро жозибадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар “Ипак йўли” йўналиши бўйлаб, шу жумладан “Xbrandify” платформасида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда брендлаштирилган сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек ўқинг

Скандинавия туризм бозорида Ўзбекистонни илгари суриш, жумладан, премиум туризм ва тематик маршрутларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хорижий сайёҳларнинг қизиқишини ошириш, маданий мерос ва замонавий технологияларни уйғунлаштирган ноёб маҳсулот яратишга қаратилган қўшма лойиҳалар имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар “Your Brand Travel” вакилларининг Ўзбекистонга амалий ташрифини ўтказиш ва мамлакатимиз сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилишда замонавий рақамли воситаларни жорий этиш имконини берувчи “AI Travel” пилот лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш