Лондон шаҳридаги автобуслар Ўзбекистон маданияти ва миллий таомларини тарғиб қилмоқда
Июнь 14, 2025. 14:20 • 38 сония
• 76
ЛОНДОН, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Буюк Британия пойтахтида ҳаракатланадиган икки қаватли автобусларда "Ўзбекистонга хуш келибсиз" мавзусидаги реклама баннерлари жойлаштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мазкур лойиҳа юртимиз элчихонаси ташаббуси билан жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари "Tower Bridge" майдонида ташкил этиладиган "Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари" фестивали арафасида ташкил этилди.
Акция мамлакатимизнинг бой маданий мероси, сайёҳлик манзилларини ва гастрономик анъаналарини халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди. Шунингдек, бу каби маданий тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, туризмни ривожлантириш ва маданий алоқаларни юксалтиришда ҳам улкан аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, айни пайтда "Ўзбекистон карвони" маданият ва таомлари фестивали Буюк Британиянинг 6 та шаҳрида, жумладан Эдинбург, Манчестер, Ливерпуль, Кардифф, Оксфорд ва Лондонда давом этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди