Йил бошидан буён Ўзбекистонга даволаниш учун 46 мингдан ортиқ чет эл фуқароси келди
Сентябрь 23, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 213
ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг январь–август ойларида 46 минг 157 нафар чет эл фуқароси тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, даволаниш учун мамлакатга келган фуқароларнинг энг кўп қисмини қўшни Марказий Осиё давлатлари аҳолиси ташкил этган.
Хусусан, йилнинг дастлабки 8 ойида Тожикистондан 24 минг 293 киши, Қирғизистондан 11 минг 853 киши, Қозоғистондан 7 минг 22 киши, Афғонистондан 1 минг 596 киши ва Россиядан 1 минг 225 киши даволаниш мақсадида келган.
Яна 168 нафар чет эл фуқароси бошқа давлатлардан даволаниш учун ташриф буюрган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонга тиббий мақсадларда ташриф буюрган хорижликларнинг қарийб 94 фоизи Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келди.
Статистик кўрсаткичлар чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда кўрсатилаётган тиббий хизматларга бўлган қизиқиши сақланиб қолаётганидан далолат беради.
Шу билан бирга, беморларнинг асосий қисми Марказий Осиё давлатлари ҳисобидан шаклланмоқда. Бу тиббий туризмни янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг минтақавий соғлиқни сақлаш маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Эслатиб ўтамиз, йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида 35 минг 401 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси