Чехия туроператорлари 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистонни ўз сайёҳлик дастурларига киритишни режалаштирмоқда

Ноябрь 26, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 107

ПРАГА, 26 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида 18–25 ноябрь кунлари илк бор Чехия туроператорлари ва сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (AČCKA) таркибига кирувчи Чехия туристик компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга танишув ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Чехия туризм соҳаси вакиллари Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, юртимизнинг бой тарихий-маданий мероси, замонавий туризм инфратузилмаси, меҳмонхона ва транспорт хизматлари, шунингдек, миллий таомлари билан яқиндан танишди. Бунда сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш, жумладан, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш шароитларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Санжар Тожиев билан учрашувда томонлар икки мамлакат туроператорлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Чехия бозорида тарғиб қилиш ва янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Ташрифнинг муҳим амалий натижаси сифатида иштирокчиларнинг аксарияти 2027 йилдан бошлаб ўз мижозларига Ўзбекистон бўйлаб туристик пакетларни таклиф этиш ва мамлакатимизга саёҳатлар ташкил қилиш ниятини билдирди. Туристик объектлар, меҳмонхона ва транспорт инфратузилмаси билан бевосита танишув чехиялик мутахассисларга Ўзбекистон имкониятлари ҳақида янада тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имконини берди ва уларнинг келгусидаги ҳамкорликка бўлган қизиқишини мустаҳкамлади.

Сафардан олинган таассуротлар Чехия томонидан ҳам кенг ёритилмоқда. Хусусан, AČCKA ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида иштирокчилар фикрлари билан ўртоқлашиб, Ўзбекистонни нафақат тарихга саёҳат, балки ёрқин келажакка эга сайёҳлик йўналиши сифатида эътироф этди ва уни чехиялик сайёҳлар орасида янада кенг тарғиб қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш