Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Май 21, 2025. 20:12 • 48 сония
• 39
ТОШКЕНТ, 21 май. /"Дунё" АА/. "Uzbekistan Airports" компаниясида халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш тадбирлари доирасида дунёнинг етакчи ҳаво "хаб"ларидан бири – Сингапурнинг "Changi" аэропорти вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни очиш истиқболлари муҳокама қилинди. "Singapur Changi Airport" вакиллари ушбу йўналишни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдирган ҳолда, Сингапур сайёҳлик компанияларининг Ўзбекистонга жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида қизиқиши ортиб бораётганини таъкидладилар.
Тошкент аэропортининг асосий транзит маркази сифатидаги ролига алоҳида эътибор қаратилди. "Changi" аэропорти вакиллари Тошкентнинг Европа шаҳарлари билан кенг йўналишлар тармоғи Ўзбекистон пойтахтини Европа ва Осиё ўртасидаги йўловчилар оқими учун стратегик муҳим нуқтага айлантиришини қайд этдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар келгусида ҳамкорликка тайёр эканликларини тасдиқладилар. Логистика, маркетинг қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш учун зарур бўлган тартиб-қоидалар билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди