Ўзбекистон делегацияси 17-Теҳрон халқаро туризм ва тегишли саноат кўргазмасида миллий стенд билан иштирок этмоқда
Февраль 14, 2024. 12:42 • 48 сония
• 279
ТЕҲРОН, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 17-Теҳрон халқаро туризм ва тегишли саноат кўргазмасининг (TITE-2024) очилиш маросимида қатнашди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили нутқ сўзлади. У 2023 йил 16-20 октябрь кунлари гўзал Самарқанд шаҳрида ўтказилган ташкилот Бош ассамблеясининг 25-сессияси юқори даражада ўтганини, ушбу сессия доирасида Эроннинг Кандован шаҳри туризм қишлоқлари рўйхатидан жой олганини таъкидлади.
Туризм қўмитаси ва мамлакатимиз элчихонаси томонидан Теҳрон халқаро кўргазмалар марказида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди.
Миллий павильонда мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари қадимий шаҳарларимиздаги тарихий ёдгорликлар ва сайёҳларга яратиб берилган қулай шарт-шароитлар намойиш этиляпти.
Меҳмонларга сўнгги йилларда мамлакатимизда сайёҳлар оқимининг тобора кўпайиб бораётгани, Ўзбекистоннинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб тўрт фаслни қамраб олган туризм йўналишлари, янги қурилаётган меҳмонхона ва бошқа инфратузилма объектлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тақдим қилинмоқда.
«TITE-2024» кўргазмаси 15 февралгача давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
