Юрмалаликлар Ўзбекистонга саёҳат қилишга кўпроқ қизиқиш билдирмоқда
Июнь 05, 2025. 10:53 • 44 сония
• 39
ЮРМАЛА, 5 июнь. /"Дунё" АА/. Латвиянинг Юрмала шаҳрида ташкил этилган халқаро фестивалда Ўзбекистон туризм салоҳияти тақдим этилди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Тақдимот хорижий давлатларда мамлакатимиз имижини янада ошириш, миллий ўзбек урф-одат ва анъаналари ҳамда халқимизнинг меҳмондўстлигини намоён этиш, шунингдек, юртимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Унда Юрмала мэри, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари, мазкур ҳудуддаги туркомпаниялар раҳбарлари, дипломатик корпус ҳамда ватандош талабалар иштирок этди.
Фестиваль давомида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, миллий урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи миллий стенд ташкил этилди. Ўзбекистонлик талабалар томонидан турли маданий дастурлар намойиш этилди. Бундан ташқари, меҳмонлар учун махсус ўзбек палови тайёрланди.
Мамлакатимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби қадимий шаҳарларининг бой мероси ва обидалари ҳақидаги маълумотлар иштирокчиларига катта қизиқиш уйғотди. Улар диққатга сазовор жойларни кўриш учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди