Logo

Москва халқаро аэропортларидаги экранларда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилмоқда

Июль 01, 2025. 09:05 • 42 сония

91
Москва халқаро аэропортларидаги экранларда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилмоқда

МОСКВА, 1 июль. /"Дунё" АА/. Москва шаҳридаги Домодедово халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 120 та экранда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишлаган видеолавҳалар намойиши йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилган мазкур лойиҳа 30 июндан 5 июлга қадар давом этади.

Юртимиз туризм салоҳияти намойиш этилаётган экранлар Домодедово халқаро аэропортининг йўловчилар рўйхатдан ўтиш жойлари ва жўнаб кетиш залларида ўрнатилган.

Кунига 24 соат намойиш этилаётган видеолавҳалар бутун дунё бўйлаб миллионлаб саёҳатчиларни ва Россия аҳолисини Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, унинг ноёб меъморчилиги ва мамлакатимизни сайёҳлар учун айниқса жозибадор қиладиган элементлари билан яқиндан таништиряпти.

Амалга оширилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот компанияси туфайли бугунги кунда Ўзбекистон россияликлар орасида ТОП-10 устувор сайёҳлик йўналишлари қаторидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Домодедово халқаро аэропорти Москвадаги энг йирик ва асосий аэропортлардан бири бўлиб, йиллик йўловчилар оқими 15 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш