Швейцарияда Ўзбекистон туризми қайта кашф этилмоқда
Октябрь 18, 2024. 15:17 • 2 дақ
• 345
НЁВШАТЕЛЬ, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Швейцариянинг "Rubis Voyages" ва мамлакатимиздаги "Karavan Travel" туристик компаниялари билан ҳамкорликда Нёвшатель шаҳрида юртимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, дипломатлар ҳамда Швейцариянинг тегишли компаниялари вакиллари ва соҳа мутахассислари қатнашди.
Мамлакатимиз элчиси Дилшод Ахатов ўз нутқида сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев юртимизда туризмни иқтисодий ўсиш драйвери сифатида ривожлантириш янги босқичга кўтарилгани, қадимий шаҳарларимиз жаҳон сайёҳлигида муҳим ўринга эгалигини, хорижий сайёҳлик компаниялари ва сайёҳлар учун яратилган имкониятлар қайд этди.
Тадбир швейцариялик сайёҳлар учун юртимизда яратилган қулай шароитларни намойиш қилишда яхши имконият бўлди.
Унинг доирасида сайёҳлик компаниялари ўзаро мулоқот қилиш ҳамда юртимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Қизиқарли видеоролик ва экспертларнинг чиқишлари қатнашчилар эътиборига ҳавола қилинди, бу эса Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада чуқурроқ ўрганиш, шунингдек, гўзал диёримизни тарихий осори-атиқалардан тортиб замонавий туризм хусусиятлари билан яқиндан танитишга хизмат қилди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий обидалари ва ноёб табиий ландшафтлари ҳақидаги маълумотлар швейцариялик сайёҳлик агентликлари ва операторларми эътиборига тақдим этилди. Мутахассисларга республикамизнинг эксклюзив янги туристик маршрутларни яратиш имкониятлари таклиф этилди.
Қатнашчилар Ўзбекистоннинг шарқона меҳмондўстлигини ҳис қилиш билан бирга, келгусида муваффақиятли ҳамкорлик учун янги йўллар очилишига ишонч билдиришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди