Малайзия туризм соҳаси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга келди
Июль 04, 2025. 07:14 • 52 сония
• 88
КУАЛА-ЛУМПУР, 4 июль. /"Дунё" АА/. Малайзиянинг туризм соҳаси вакилларидан иборат делегация кеча Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур инфо-тур мамлакатимиз элчихонаси ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси ташаббуси билан уюштирилди. Делегация таркибидан "МАТТА", "BUMITRA" ва "PAPUH" сайёҳлик ассоциациялари раҳбарияти ва уларга аъзо хорижга сайёҳларни юбориш билан шуғулланувчи йирик туркомпаниялар вакиллари ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Малайзия ОАВда кенг ёритиш мақсадида делегация таркибида малайзиялик машҳур актриса, телебошловчи Адреа Абдуллаҳ ҳам юртимизга келди.
3-9 июль кунлари бўлиб ўтаётган тур давомида Малайзия туризм бизнеси вакиллари Бухоро, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб, Ўзбекистон зиёрат туризм салоҳияти, маданий мероси, ислом дунёсига машҳур зиёратгоҳлар билан яқиндан танишади.
Шунингдек, икки мамлакат туроператорлари ўртасидаги "B2B" шаклида учрашувлар ташкил этиш ва Малайзиядан мамлакатимизга сайёҳларни кенг жалб қилиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ушбу инфо-тур 2025 йил 4-5 февраль кунлари Ўзбекистон Президентининг Малайзияга ташрифи давомида Ўзбекистон зиёрат туризм салоҳиятини Малайзияда кенг тарғиб қилиш ҳамда мамлакатимизга малайзиялик сайёҳлар оқимини янада ошириш бўйича эришилган ўзаро келишувлар ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди