"Евроосиё юрагига саёҳат – 2025" экспедицияси аъзолари Самарқанд ва Бухорода бўлди
Июль 25, 2025. 07:33 • 55 сония
• 56
МОСКВА, 24 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Туризм қўмитаси билан биргаликда "Евроосиё юрагига саёҳат – 2025" халқаро экспедицияси аъзоларининг Самарқанд ва Бухоро вилоятларига сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида экспедиция аъзолари Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги "Эрганакли" маҳалласида бўлиб, маҳаллий аҳоли ҳаёти, турмуш тарзи ва қишлоқда амалга оширилаётган янгиланишлар билан танишди. Шунингдек, экспедиция аъзолари машҳур Регистон майдонида бўлди. Россия вакиллари бу ерда миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган "Ўзбек миллий дўпписи челленжи"да иштирок этди.
Бухоро вилоятига сафар давомида Арк қўрғони, Пойи Калон мажмуаси, тарихий савдо расталари, Лаби Ҳовуз ансамбли каби диққатга сазовор жойлар билан танишилди.
Бундан ташқари, экспедиция аъзолари самарқандлик ва бухоролик блогерлар билан ҳам учрашди. Унда истиқболда биргаликда ҳаётга татбиқ этиладиган ижодий лойиҳалар келишиб олинди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур сафар Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
"Евроосиё юрагига саёҳат" экспедицияси – бу халқаро бизнес ва маданий-гуманитар ташаббус бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Россиянинг 30 дан ортиқ шаҳарларини қамраб олади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди