Кувайтлик блогер Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқда
Май 12, 2025. 17:14 • 57 сония
• 84
АЛ-КУВАЙТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида кувайтлик таниқли саёҳатчи-блогер Фотима Ал-Маттарнинг Ўзбекистон бўйлаб ижодий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Блогер Ўзбекистонга қилган сафари давомида Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз каби шаҳарларимизда бўлди. Сафар давомида у мазкур шаҳарлар аҳолисининг турмуш тарзи, сайёҳлик салоҳияти, диққатга сазовор жойлари ва ўзбек миллий таомларини тайёрлаш жараёнлари ҳақидаги видеороликларни суратга олди. Фотима Ал-Маттар юртимиз гўшалари ва миллий анъаналаримизга бағишланган роликларини ўзнинг ижтимоий тармоқларида эълон қилиб борди. Эътиборлиси, ушбу видеоконтентлар кузатувчилар томонидан катта қизиқиш билан кўрилди ва бошқа платформаларда ҳам тарқатилди.
Фотима Ал-Маттар туризм бўйича маслаҳатчи ва "hello965" платформасининг асосчиси ҳисобланади. У Испаниянинг IE бизнес мактабининг магистрлик даражасига эга. Ҳозирда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида, шу жумладан инстаграмда 317 минг обуначиси бор. Блогер ўзининг "hello965" платформасида дунё бўйлаб амалга оширган саёҳатлари ва улардан олган таассуротлари ҳақидаги материалларни эълон қилиб боради. Ушбу платформа саёҳатчиларни руҳлантириш ва уларга кўмаклашиш мақсадида турли маслаҳатлар, ғоялар ва сайёҳлик йўналишлари бўйича фойдали маълумотларни тақдим этади.
Кувайтлик таниқли блогер Фотима Ал-Маттарнинг юртимизга бўлиб ўтган ижодий саёҳати Кўрфаз араб давлатлари ва Шарқий Европа мамлакатларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва туристлар оқимини оширишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди