Франциянинг Довиль шаҳрида ўзбек миллий ҳунармандчилигига бағишланган тақдимот ўтказилди

Июль 09, 2026. 12:00 • 2 дақ

152

ДОВИЛЬ, 9 июль. /“Дунё” АА/. Франциянинг Довиль шаҳрида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туристик салоҳиятини тарғиб қилишга бағишланган йирик маданий-тақдимот тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Довиль шаҳри мэри, туризм ва маданият соҳалари вакиллари, француз дизайнерлари, журналистлар ҳамда Франциядаги ватандошлар иштирок этди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев йиғилганларга мамлакатимизнинг бой маданий мероси ва анъанавий ҳунармандчилиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, Франция билан маданий ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, бу каби ташаббуслар мамлакатимизнинг халқаро имижини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Тақдимот доирасида Франция, Ўзбекистон, Туркманистон, Вьетнам, Марокаш ва бошқа мамлакатлар дизайнерлари иштирокида дефиле намойиши ўтказилди. Унда миллий анъаналар ва замонавий мода уйғунлигида яратилган ўзбек миллий матолари ва ҳунармандчилик элементларини ўзида мужассам этган либослар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек ўқинг

Иштирокчиларга Бухоро, Самарқанд ва Хива каби ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий шаҳарлар, экотуризм йўналишлари, миллий байрамлар ҳамда мамлакатимизнинг замонавий туристик инфратузилмаси ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Тадбир якунида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари — палов, сомса ва миллий ширинликлар тортиқ қилинди.

Мазкур маданий тадбир Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, миллий анъаналари ва туристик салоҳиятини француз жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш