Бельгиянинг етакчи туроператори билан Ўзбекистонга қўшма турларни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди
Июль 04, 2026. 14:30 • 57 сония
• 165
БРЮССЕЛЬ, 6 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Бельгиянинг “Daybreak Travel” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини Бельгия ва Люксембург бозорларида тарғиб этиш, шунингдек, маҳаллий туроператорлар билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Бельгия томони сайёҳлик йўналишларини кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдириб, Ўзбекистонни Хитой ва тарихий Буюк ипак йўли билан боғлиқ қўшма маршрутларга киритиш истиқболли эканини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро ва Хивага ташрифни ўзида мужассам этган қўшма турларни ишлаб чиқиш имкониятига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида амалий ҳамкорликни давом эттириш, сайёҳлик тадбирлари тўғрисида ахборот алмашиш ва туроператорлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси