Буюк Британиянинг йирик шаҳарларига Ўзбекистон карвони ташриф буюрди
Июнь 19, 2025. 07:24 • 55 сония
• 93
ЛОНДОН, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 5-17 июнь кунлари Англия, Уэльс ва Шотландиянинг 6 та йирик ва тарихий шаҳарларида "Ўзбекистон карвони" маданият ва таомлари сафари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маданий тадбир Шотландиянинг Эдинбург шаҳридан бошланиб, Манчестер, Ливерпуль, Кардифф, Оксфорд ва Лондон каби йирик шаҳарларда илк бор ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа доирасида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари тақдим этилди ва юртимиз муҳим саёҳат манзили сифатида яқиндан таништирилди.
"Ўзбекистон карвони" ташриф буюрган ҳар бир манзилда хорижликлар томонидан байрамона кайфиятда кутиб олинди.
Ўзбек миллий куй-қўшиқлар, бой маданиятимиз унутилмас таассурот қолдирди. Ўзбек миллий таомлари эса барчага манзур бўлди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, юртимиз нуфузини ошириш, мамлакатимизга сайёҳлар ташрифини кўпайтириш ва Буюк Британия жамоатчилиги билан икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
"Ўзбекистон карвони" маданият ва таомлари сафари мамлакатимиз элчихонаси, Туризм қўмитаси, Лондондаги "OshPaz" ўзбек миллий таомлари ресторани ва машҳур шеф-повар Бахриддин Чустий томонидан ташкил этилди.
Мазкур маданий тадбирлар келгусида Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада ошириб ўзаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди